Бугунги ҳар икки ўйинда ҳам минимал ҳисоб қайд этилди. Вадим Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида Бахтиёр Ашурматов устозлигидаги "Қўқон-1912"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Навоийда эса Миржалол Қосимов қўл остидаги АГМК янги бош мураббий Тачмурод Агамуродов қўлига ўтган "Қизилқум"ни таслим қилди - 1:0.
Ҳар иккала учрашув якунланганидан кейин "Championat.asia" офисида одатдагидек "Тезкор студия" тасвирга олинди.
Видео "Тезкор студия": "Бунёдкор" ва АГМК ғалабага муносибмиди? Абрамов жамоасининг муаммоси нимада?
Унда олдин хабар берганимиздек яқин ўтмишнинг ажойиб футболчиларидан бири Леонид Кошелев эксперт сифатида қатнашди. Дастур давомида сайтимиз таҳлилчилари Леонид Кошелев ва Толибжон Қосимов ҳар иккала баҳснинг энг яхши ўйинчиларини аниқлашди.
Профессионаллик сари қадам — машҳур юлдузлар «CА» ва «Тезкор Студия»да эксперт сифатида иш бошлайди
"Бунёдкор" - "Қўқон1912" (1:0) учрашувида энг яхши футболчи деб бир овоздан "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Расул Йўлдошев тан олинди. Бугун 90 дақиқа тўп тепган Йўлдошев жуда яхши таассурот қолдирди ва майдон маркази тўлиғича жамоаси назоратида бўлишида катта ҳисса қўшди.
"Қизилқум" - АГМК (0:1) беллашувида ҳам Кошелев ва Қосимов олмалиқликлар вингери Элгужа Григалашвилини энг яхши деб топишди. Грузиялик ўйин давомида жуда фаол бўлди ва жуда муҳим 3 очкони олиб берди.
Сизнингча, бугунги икки учрашувда ким энг яхши ўйинчи бўлди? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 2055 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1494 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1392 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1086 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1047 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 828 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 810 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 798 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 639 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 636 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |