“Ньюкасл” дарвозабони Мартин Дубравка жароҳатидан қутулди ва жамоасига ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақида “қарғалар” матбуот хизмати хабар бермоқда.
31 ёшли посбон АПЛ доирасида 7 март санасида “Саутгемптон”га қарши баҳсда жароҳат олиб, сафдан чиққанди.
Маълумот учун, Дубравка жорий мавсум “Ньюкасл” сафида барча мусобақалар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, дарвозасидан 42 та тўп олиб чиқди.