U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар билан бир саватчада
04.06.2020 13:21 Ўқилди: 624
18 июнь куни ОФК штаб-квартирасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Куала-Лумпурда маҳаллий вақт билан соат 15:30да ўсмирлар чемпионатига қуръа ташлаш маросими бошланади.
Ушбу қуръа жараёнида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида 1-саватчадан жой олади. Ўтган мусобақада энг яхши натижа қайд этган 3та терма жамоа Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар биз билан бир саватчадан жой олишади ҳамда гуруҳ босқичида бизга рақиб бўлишмайди.
Ҳудди Ўзбекистон синагри олдинги U-19 Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олмаган Эрон тўртинчи саватчадан жой олади. U-19 Осиё чемпионати-2020 саватчалар рўйхати:
1-саватча: ЎЗБЕКИСТОН, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-19 Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақа ўйинлари Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги жами 4та стадионда ўтказилади.