УЕФА клублар ўртасида ўтказилаётган еврокубок мусобақаларини бир шаҳарда якунлаб қўйиш масаласини кўриб чиқяпти. Ҳозир Лиссабон шаҳри варианти муҳокама қилинмоқда. Ташкилот Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси плей-офф бочқичидан ўрин олган барча ўйинларни Португалия пойтахтида ўтказмоқчи. Шунингдек, халқаро парвозлар сонини камайтириш мақсадида турнирнинг чорак ва ярим финал баҳслари ҳам бир ўйиндан иборат тартибда ўтказилади.