Украина чемпионати. “Шахтёр” асосий рақобатчиси “Динамо Киев”ни мағлуб этиб, орадаги фарқни 16 очкога етказди (+жадвал)
31.05.2020 21:21 Ўқилди: 1005
Украина Премьер-лигаси плей-офф босқичининг 24-тури доирасида “Шахтёр” “Динамо Киев” билан ўйнади.
Баҳсда донецкликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. “Шахтёр” сафида Марлос дублга эришган бўлса, яна бир тўпни Маркос Антонио киритиди. Виталий Буяльский киевлар таркибида ягона жавоб голини урди.
Ушбу ғалабадан кейин Луис Кастро шогирдлари очколари сонини 62тага етказиб, жадвалда яққол пешқадамликни давом эттирмоқда.