Икки кун ичида 1130 нафар футболчи ва ходимлар тестдан ўтказилди. Қувонарлиси, ҳеч кимда коронавирус аниқланмаган.
25-26 май кунлари ўтказилган тест натижаларига кўра, 1008 та тест ичидан тўрт кишида коронавирус аниқланган.
19-22 май кунлари 996 киши тестлардан ўтди ва иккита клубнинг икки аъзосида коронавирус мавжудлиги тасдиқланди.
17-18 май кунлари 748 киши текширилган бўлиб, учта клубнинг олти нафар инсонида тест ижобий натижани кўрсатган.