Қозоннинг "Рубин" клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий Россия чемпионати давом эттирилганидан сўнг ўйинчиларда жароҳат олиш хавфи юқори бўлишини айтди.
"Бундеслига давом эттирилганидан сўнг жароҳат олиш 250%га ўсди. Шу сабабдан биз ҳам оптимал даражага келишимиз керак", - дейди Қозон клуби матбуот хизматига.
Россия Премьер-лигаси 17 мартда коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган эди.