Француз клуби 27 ёшли бразилияликни сотиб олади. Келишув ҳақида 2019/20 йилги мавсум охирида расман эълон қилинади.
"Порту" футболчи учун дастлаб 30 миллион евро талаб қилди, аммо ПСЖ бунга кўнмади, натижада шартнома тахминан 25 миллион еврога ҳал қилинди.
Теллес ушбу мавсумда умумий 40 ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва 9 та голли узатмани қайд этди.