Турнинг марказий баҳси Дордмунддаги "Сигнал Идуна Парк"да ўтказилади. Мезбонлар пешқадам "Бавария"ни меҳмон қилишади. Мюнхенликлар бош мураббийи Ханс Флик жамоа ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара ушбу тўқнашувгача тикланиб улгурмаслигини таъкидлади.
"Бугун у машғулот ўтказмади. Афсуски, у "Боруссия"га қарши учрашувда қатнаша олмайди", - дея Фликнинг сўзларини келтирди "Goal.com" нашри.
Кеча дордмундликлар сафида ҳам жиддий йўқотиш борлиги ҳақида хабар берган эдик.
"Бавария"га қарши ўйиндан олдин "Боруссия"да катта йўқотиш бўлиши мумкин
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия Д" - "Бавария" учрашуви эртага, 26 май куни Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.
Германия чемпионати турнир жадвали >>>>> БУНДЕСЛИГА