"Реал"га қарши Кардиффда ўтган ўша машҳур финал ҳақида кўп гапиришди. Аслида ноодатий ҳеч нима бўлмаганди. Биз шунчаки чарчаб қолгандик.
Нега ҳисобни тенглаштирганимизда курашдан тўхтаб қолдик? Нима учун? Биз 0:3 ҳисобида ютқазмаётгандик ва шундай бўлганда ҳам бу каби реакция билдириш ноўрин бўларди.
Шунчаки, биринчи таймдан кейин силламиз қуриганди. Манжукич йиқилиб қолди, Пьянич зўрға омон қолди. Биз нафас ололмай қийналардик. Ўйинга қайтишга ҳаракат қилдик. Ҳисоб 1:1 эди, лекин барчаси жуда ёмон якунланди.
Танаффусда ҳеч қандай оламшумул воқеа юз бермаганди ва ҳеч ким урушмаганди ҳам. Ўша куни кучимиз етмади, шу сабаб мағлуб бўлдик. Финаллар доим биз учун жуда кеч бошланади", – ёзади Кьеллини ўз автобиографиясида.