"Рубин" таркибида ижарада ўйнаётган "Ростов" футболчиси Константин Плиевда коронавирус аниқланди.
Унинг тести ижобий натижа билан якунланди, деб хабар беради "Ростов" расмий сайти.
"Константин ўзини яхши ҳис қилмоқда ва у Владикавказда шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб турибди. У жамоанинг бошқа аъзолари билан контактда бўлмаган. Унга соғлиқ тилаймиз", - деб ёзади ростовликлар матбуот хизмати.
Плиев ушбу мавсумда "Рубин" таркибида 12 ўйинда қатнашди.