Европа топ лигалари ичида биринчилардан бўлиб "камбэк"ни амалга ошираётган Бундеслига 16 май куни катта экранга қайтади. Бундеслиганинг рестарти ажойиб тўқнашув, яъни "Рур дербиси" мақомидаги "Боруссия" Дортмунд ва "Шальке" ўртасидаги баҳс орқали давом эттирилади.
Сайтимизга маълум бўлишича, мазкур марказий ўйинни Россиянинг "Матч ТВ" каналида Германия футболи билимдони, ажойиб шарҳловчи Сергей Кривохарченко шарҳлайди.
Яқинда Шаҳбоз Беғамов Бундеслига рестарти ҳақидаги постида Германия чемпионатини қайси каналда кўриш ҳақидаги постида айнан "Матч ТВ"ни тавсия қилган ва хусусан Сергей Кривохарченко шарҳида Бундеслигани томоша қилишни маслаҳат берганди.
Маълумот ўрнида, Жаҳон футболидаги энг принципиал ва қизиқарли дербилардан бири бўлган "Рур дербиси" доирасида "Боруссия" ҳамда "Шальке" жамоалари барча мусобақаларда жами 59 маротаба дуч келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Шальке"га тегишли - 20 ғалаба. "Боруссия" Дортмунд эса 15 бор рақибини мағлуб этган. Қолган 24 учрашувда кучлар тенг келган.
Биринчи даврадаги Гельзенкирхенда ўтган баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашганди. Айни дамда турнир жадвалида Давид Вагнер бошқарувидаги "Шальке" 37 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Льюсен Фавр бошчилигидаги "Боруссия" Дортмунд эса 51 очко билан пешқадам "Бавария"дан 4 очкога ортда ва иккинчи поғонани банд этган.
Эслатиб ўтамиз, "Рур дербиси" 16 май куни Тошкент вақти билан 18:30да старт олади. Бундеслига шу куни 2 ойлик танаффусдан кейин яна ишга киришади.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2130 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1815 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1311 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1194 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1176 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1053 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1008 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 762 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |