Фото Кечиккан "Тарихда бугун": Сергеевни йиғлатган, Жавоҳир Сидиқовни эса синдирган ўйин
Бугун Суперлиганинг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз.
Олий лига-2017 10-тури доирасида мухлислар Тошкентда қизиқарли баҳс гувоҳи бўлишганди. Жасур Абдураимов бошқарувидаги "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида Улуғбек Бақоев устозлигидаги "Бухоро"ни қабул қилган. Ўшанда "шерлар" Владимир Козак ва Суҳроб Нуруллоевларнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган, бухороликлар сафида ягона жавоб тўпини Иван Нагаев киритган.
Дарвоқе, Олий лига-2017нинг якунида "Пахтакор" 59 очко билан бронза медалларини қўлга киритган бўлса, "Бухоро" 46 очко билан 6-ўринни эгаллаган.
Олий лига-2017
10-тур, 12.05.2017
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 5650 томошабин
"Пахтакор" – "Бухоро" 2:1
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Голлар: В.Козак 47, С.Нуруллоев 82 - И.Нагаев 90.
"Пахтакор": Александр Лобанов, Станислав Андреев, Аднан Ораховац, Камолиддин Тожиев (с), Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов (Жамшид Юсупов, 85), Достон Ибрагимов (Суҳроб Нуруллаев, 64), Владимир Козак, Шерзод Каримов (Жасурбек Ҳакимов, 78), Игорь Сергеев.
Захира: Шохрух Раимов, Ҳожиакбар Алижонов, Шохруҳ Маҳмудҳожиев, Хушнудбек Авилов.
"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Кирилл Пасичник, Санъат Шихов, Алишер Шоғуломов (Суҳроб Неъматов, 50), Шохруҳ Гадоев (Баҳриддин Ваҳобов, 74), Зоҳир Пиримов (Жасур Ҳасанов, 61), Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко (с), Иван Нагаев.
Захира: Эркин Жабборов, Элбек Равшанов, Нозим Умуров, Миржалол Жумаев.
Огоҳлантиришлар: А.Аҳмедов 24 - Э.Исмоилов 81
У пайтлар "Пахтакор"ни Жасур Абдураимов бошқарарди.
3 йил олдин асосий таркибда тушганлардан Бобур Омонов (3-рақам), Зоҳир Пиримов (23) ва Эргаш Исмоилов (28) ҳозир ҳам "Бухоро"да.
"Пахтакор"да эса ўша куни бошланғич таркибда тушганлардан фақат Владимир Козак ҳамда Игорь Сергеев ҳамон клубда.
Бугунги кунда "Металлург" сардори ҳисобланган Акбар Исматуллаев.
Достон Ибрагимов 2019 йил ижара асосида айнан "Бухоро" таркибида тўп тепган кейинчалик.
Ўша куни учрашувни стадиондан 5650 нафар мухлис кузатиб борган.
Бақоев Бухорода яхши жамоа шакллантира бошлаган даврлар эди.
Учрашувда ҳисобни очган Козак.
Бухородан келган мухлислар.
Сергеев Олий лига-2017да жами 13та тўп киритиб жамоаси тўпурари бўлганди.
Акмал Турсунбоев.
- "Ўртар"ни битта эшитайлик...
- Ёрвордиз, брат! Ёрвордиз..
- А ман тушунмадим...
Мухлислар ва мухлисалар.
"Пахтакор" стадионидаги VIP ложа.
Эргаш Исмоилов.
Узоқ йиллар "шерлар" таркибида тўп тепган Шер.
Бугунги кунда "Навбаҳор" сардори ҳисобланган Азим Аҳмедовга қарши Алишер Шоғуломов.
Бобур Омонов.
"Бухоро" сардори украиналик Владимир Баенко.
Меҳмонлар ўша куни мезбонлар тўпурарига гол уриш имконини беришмаганди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2148 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1839 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1329 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1257 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1191 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1020 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 771 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |