"Sunday Mirror" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба ҳали ҳам "Реал"га керак. 27 ёшли футболчини манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳам жамоада олиб қолишга интилмоқда. У навбатдаги мавсумда Фернандеш-Погба жуфтлигини ишлатиш режасини тузиб қўйган.
Бироқ "Реал" франциялик учун 70 млн евро ҳамда бир футболчисидан воз кечишга тайёр турибди.
Ушбу мавсумда Погба АПЛнинг 7 ўйинида 2 голли пас амалга оширди.