Ҳозирги кунда бундай тарихларни ўқиш ва буни билиб олиш ҳеч кимнинг зарарига ишламайди.
***
Агарда сиз юз миллионлаб бюджетга эга клубларнинг менежменти фақатгина пул орқали уйғунлашади деб ўйласангиз, адашасиз. 2008 йилги воқеани ёдга оламиз.
Август, шайҳ Мансур "Манчестер Сити"нинг 90 фоиз акциясини сотиб олди ва янги ёрдамчилари билан доимий алоқада бўлиб турди. Улар соатлаб телефонда гаплашишарди ва барча трансферларни телефон орқали ҳал қилишарди. Бу йўлдаги асосий фигура Гарри Кук эди - клубнинг ижрочи директори эски хўжайинлар - таиландлик Таксин Чинават билан бирга клубга келганди (у 2007 йилда клубни 80 млн евро эвазига сотиб олиб, бир йилдан кейин шайҳларга 200 млн еврога сотганди).
Шундай кунларнинг бирида Кукнинг телефонига навбатдаги қўнғироқ келиб тушди, у трубкани кўтарди ва нариги томондан асабийлашган шайҳ: "Get Messi!" ("Мессини олиб кел"), деб бақирди. Бошида Кук ўзини бироз йўқотиб қўйди ва тезда ўзига келди. Шайҳларнинг режасида бу футболчи бўлганлиги аён бўлди.
Эртаси куни "Барса" 70 млн еврога тенг таклиф қабул қилиб олди.
Ушбу тарихни Гарри Кук илк марта 2012 йили журналист Гэри Жеймснинг "The Manchester City Years" китоби учун айтиб ўтганди. Бироқ у бунда бир детални қўшиб кетди. Раҳбарият унга "Get Messi!" эмас, "It’s all getting messy" ("Барча ишлар расво") деган экан.
"Барселона" эса таклифга рад жавобини берган, биз буни кейинчалик аниқлаштириб ҳам ўтирмадик", - деб кулади Кук.
Орадан 7 йил ўтиб, Кук "The Athletic" нашрига ушбу воқеани бироз ойдинлаштирди.
Қайд этилишича, Кук ўшанда Лондонда анжуманда бўлган. Бироқ бу сафар у матбуот айтганидек шайҳ Мансур эмас, Чинаватнинг ёрдамчиси Паиро Пьемпосан қўнғироқ қилган. Шунчаки, ўшанда шайҳлар таиландликлар билан анча олдин келишиб қўйишган ва улар трансфер бозорини шовқинга солишмоқчи эди.
"Телефон столнинг устида ётганди. Ўшанда Пьемпосан клуб раҳбарияти вакили ҳамда Пол Олриж билан гаплашаётганди. Энди картинани ҳаёлингизда тикланг: Пол ўзининг Англия лаҳжасида шундай деди: "Паиро, сен менга барчасини тушунтириб бер, нима учун вазият назоратдан чиқиб кетяпти?". Паиро эса столда ётиб, массаж қабул қилаётганди. У телефонни олдида: "Ҳа, ҳа, ҳа, расво (инглизчада - mess), бутунлай расво.
Мен нотўғри эшитгандим. Тўғрисини айтаман, ўшанда қулоғимга "Мессини олиб кел", деб эшитилган".
Гаплашиб бўлганидан кейин Олдриж Кукнинг олдига борди:
- Гарри, тушунмадим, энди нима қиламиз?
- Таклифни тайёрла, кейинчалик вазиятга қараймиз.
Эртаси куни Кукка АПЛ вакилларидан бири Дэйв Ричардс қўнғироқ қилди: "Гарри, сен Месси борасида таклиф юбордингми? 70 миллион фунт? Аҳмоқ эмасмисан?".
Орадан бир қанча вақт ўтиб, Ричардснинг ўзига қўнғироқ бўлди. "Барселона"дан. Клубдагилар "Сити" бир футболчи учун бунча маблағдан воз кеча олишига шубҳа қилишини ва бўлганда ҳам таклифни анча олдин юбориш кераклигини айтишди.
Ўшандан буён ҳар трансфер ойнаси очилганида "Сити" Месси борасида таклиф жўнатади. 2008 йилда эса Леонинг ўрнига Манчестерга Робиньо келди. бироқ унинг ишлари бироз ўхшамади.
Миржалол Норматов таржимаси
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1380 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1350 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1062 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1029 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 813 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 780 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 633 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 618 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |
19.04.2024 07:50 Ўқилди 519 «Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди |