"Локомотив"нинг асосий дарвозабони Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё Кубокларида майдонга тушиш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Гап шундаки, Нестеров қаторасига 5та Осиё Кубогида иштирок этган қитъадаги ягона футболчи.
Бошланиш
Игнатий Нестеровнинг дастлабки Осиё Кубоги 2004 йил Хитойда бўлиб ўтган мусобақага тўғри келади. Ўшанда Юрген Гёде ва Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мураббийлар штаби 21 ёшли Игнатийни иккинчи дарвозабон сифатида олиб кетишганди.
Нестеров бу турнирда фақат битта ўйинда майдонга тушган. Гуруҳ босқичининг охирги турида Туркманистон билан кечган баҳсда Евгений Сафоновга дам берилгани боис термамиз дарвозасини Нестеров қўриқлаганди. Бу ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучган.
Чорак финалда Баҳрайн билан кечган баҳсда яна Сафонов дарвозада турган ва ўйин 2:2 ҳисобида якун топиб пенальтилар сериясида омад баҳрайнликларга кулиб боққанини яхши биласиз.
Инилеев билдирган ишонч
ОФК кейинги Осиё Кубокларини тоқ йилларда ўтказиш масаласини кўриб чиқади. Шу-шу 2007 йилдан бери мусобақа тоқ йилда ўтказиб келиняпти. Нестеров 2007 йилги мусобақага ҳам иккинчи дарвозабон сифатида борганди.
Эрон билан кечган биринчи ўйинда бош мураббий Рауф Инилеев Павел Бугалони асосий таркибга киритган. Лекин ютқазиб қўйганимиз учунми ёки Бугалонинг хатоси туфайлими кейинги ўйинларда Нестеров дарвозани қўриқлай бошлайди.
Натижада яна уч ёшга улғайган Нестеров терма жамоамизнинг қолган учта ўйинида майдонга тушиб ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, учта беллашувда ўз дарвозасидан атиги битта гол олиб чиққани эътиборга молик.
Эсда қолган турнир
Аксар мухлислар энг яхши Осиё Кубоги сифатида 2011 йил Қатар майдонларида ўтган мусобақани эслайди. Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда якунда 4-ўринни эгаллаганди ва бу ҳозиргача Осиё Кубокларидаги энг яхши натижамиз бўлиб турибди.
Игнатий Нестеров бу пайтга келиб анча тажриба тўплаб қўйган, шу боис мусобақага асосий дарвозабон сифатида йўл олганди. Терма жамоамиз Осиё Кубоги-2011да олтита ўйин ўтказган бўлса, шундан бештасида Нестеров дарвозани қўриқлаган.
Охирги иккита турнир
2015 йил Австралия ва 2019 йил БАА яшил майдонларида ўтказилган Осиё Кубокларида ҳам Игнатий Нестеров терма жамоамизнинг биринчи рақамли посбони сифатида иштирок этди. У ҳар икки турнирда яна ўзини кўрсата олди.
Ўтган йил БААда ўтказилган мусобақа унинг учун бешинчиси бўлди ва шу муносабат билан Уммонга қарши баҳс олдидан ОФК томонидан тақдирланди. Нестеров шу пайтгача Осиё Кубокларида 17 учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 15та тўп ўтказиб юборган.
Осиё Кубокларида Игнатий Нестеров майдонга тушган ўйинлар:
2004. 1 ўйин
Гуруҳ босқичи. Туркманистон - Ўзбекистон 0:1
2007. 3 ўйин
Гуруҳ босқичи. Малайзия - Ўзбекистон 0:5
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Хитой 3:0
1/4 финал. Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:1
2011. 5 ўйин
Гуруҳ босқичи. Қатар - Ўзбекистон 0:2
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Қувайт 2:1
Гуруҳ босқичи. Хитой - Ўзбекистон 2:2
1/4 финал. Ўзбекистон - Иордания 2:1
3-ўрин учун баҳс. Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:2
2015. 4 ўйин
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - КХДР 1:0
Гуруҳ босқичи. Хитой - Ўзбекистон 2:1
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1
1/4 финал. Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:2
2019. 4 ўйин
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Уммон 2:1
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Туркманистон 4:0
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Япония 1:2
1/8 финал. Австралия - Ўзбекистон 0:0 (пенальтилар серияси 4:2)
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2130 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1815 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1311 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1194 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1176 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1053 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1008 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 762 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |