Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган мазкур баҳсда 1:1 натижаси қайд этилган. "Локо" бу ўйингача бир марта ғалаба қозониб, икки бор ютқазиб қўйган, шу боис саудияликларга қарши баҳс муҳим аҳамиятга эга эди.
Лекин "темирйўлчилар" ҳарқанча ҳаракат қилмасин, беллашувда зафар қуча олишмаган, ўйин 1:1 натижаси билан тугаганди. Аввалига "Ал Иттиҳод" футболчиси Ромариньо ҳисобни очган, унинг голи 12-дақиқага тўғри келганди.
36-дақиқага келиб "Локо" ҳисобни тенглаштирган ва бу вазиятда Темурхўжа Абдухолиқов ўзини кўрсатганди. У Жамшид Искандеров етказиб берган жарима тўпини голга айлантирган. Эҳтимол, "темирйўлчилар" шу куни ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди, бироқ 75-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.
Яна бир маълумот, бу ўйиндаги ҳаракатлари учун жамоамиз дарвозабони Жавоҳир Илёсов ОФК эътиборини тортиб, Осиё чемпионлар лигаси 4-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олганди. Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров эса ўша ўйиндан кейин шундай деган:
- "Ўйиндан қониқдим. Бир ҳафта ичида учинчи марта майдонга тушдик. Иккинчи бўлимни фаол бошлагандик, афсуски қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. Лекин мана шундай баҳслар кўпроқ бўлиши керак, шундагина жамоа шаклланиб боради".
ОЧЛ. Гуруҳ босқичи, 4-тур. 22.04.2019
"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) 1:1
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (36) - Ромариньо (12).
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Йован Жокич, Диёр Туропов, Жамшид Искандеров, Арсланмират Аманов, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов.
Захирадан тушганлар: Филипп Райевац, Ҳусниддин Ғофуров, Игорь Йелич.
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой).
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2022 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1737 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1314 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1206 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1140 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1020 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 963 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 795 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 705 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 690 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |