Балки Сиз уни эслай олмассиз. Нигериялик таянч ярим ҳимоячиси 2001 йили "Манчестер Сити" таркибида Иккинчи лигада ўйнаган. Этуху жамоани Премьер-лигага олиб чиқишда ўз ёрдамини аямади, бироқ кейинчалик унинг клубдаги вақти ҳам ўз якунига етди. У "Престон"да ўйнади. Кейинчалик Дэвид Мойес бошқараётган "Норвич" унга катта пул таклиф қилди.
Диксон 2007 йилда АПЛда кўриниш берди. У "Сандерленд"да бир, "Фулхэм"да 4 мавсум ўтказди ва Европа лигаси финалида "Атлетико"га қарши 120 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди. 2012 йилда эса Этуху Чемпионшипга қайтди ва "Блэкберн" шарафини ҳимоя қилди, орадан 3 йил ўтиб, Швециянинг АИК жамоасига ўтиб кетди.
Этуху собиқ жамоадошига ўйинни "топшириши" учун 160 минг фунт таклиф қилган. У эса буни катталарга айтиб берган
2016 йилнинг октябрь ойида Этухуга шартнома таклиф қилишмади ва ғалати ишлар бошланди. 2017 йилнинг май ойида у Швециянинг 5-дивизиони вакили "Рессьенхольм" жамоаси футболчиси Албан Юсуф билан биргаликда Стокгольмдаги ресторанлардан бирига АИК дарвозабони Кенни Стаматопулосни таклиф қилди.
Суҳбатнинг асосий мақсади - собиқ жамоадошини 160 минг фунт эвазига "Гетерборг"га қарши ўйинни бериб юборишига кўндириш. Солиштириш учун - Швеция чемпионатида ҳафталик ўртача маош 2 минг фунтни ташкил қилади. Стаматопулос жамоада иккинчи дарвозабон бўлса-да, у ўша ўйинда жароҳатланган асосий посбоннинг ўрнини эгаллаши керак эди.
АИКда 2010 йилдан буён ўйнаётган Канада терма жамоасининг собиқ дарвозабони нафақат пулдан бош тортади, балки, буни юқори амалдорларга айтиб беради. Ўйинни май ойидан августга қолдиришди (АИК барибир учрашувда 1:2 ҳисобида ютқазди).
"Бу ҳаром пуллар ва ҳақиқий бош оғриқ эди. Яхшики вазиятни менга тушунтиришди ва улар ўйинни ўйнамаслигини айтишди, - деди мамлакат футбол федерацияси бош котиби Хоқон Шостранд. - Биз дарвозабонни ҳимоя қилишимиз керак бўлганди. Агарда у хатога йўл қўйса, қандай воқеалар содир бўлиши мумкин эди? Бу ўйиннинг муҳимлиги юқори. Муаммони футбол эмас, ставкалар туғдирмоқда".
Этуху ва Юсуфнинг ишини полиция кўриб чиқди. 2017 йилнинг август ойида, яъни, Стаматопулос билан учрашувдан 2 ой ўтиб, Этуху ўша "Рессьехольм" жамоаси таркибига ўтиб кетди ва кейинчалик футбол агентига айланди.
Ишни олиб борган инспектор Фредрик Гардаренинг фикрига кўра, муаммо букмекерлик контораларида. Унинг айтишича, футбол ташқарисидаги криминаллар футболчиларга босим ўтказиш учун агентларни ишга солишмоқда.
Ёш футболчилар бундай катта маблағдан тортина олишмайди. "Бизда ёшлар лигаси бор, у ерда 18дан паст ёшдаги футболчилар ўйнашади. Улар болалар. Швецияда эса 19 ёшгача бўлган лигаларни 80дан ошиқ букмекерлик конторалари ставка қилишади, - деб давом этар экан Шостранд, - Биз уларни назорат қила олмаяпмиз. Ставкалар ҳар бир бурчакда бор. Биз буларни топа олмаймиз, ким экан улар футболни ўлдираётган кимсалар".
37 ёшли Диксон Этуху барибир қамоқ жазосидан қутулиб қолди - 2019 йилнинг ноябрь ойида уни суд қилишди ва собиқ футболчини 5 йилга футбол ишларидан четлатишди.
Миржалол Норматов таржимаси
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1968 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1719 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1431 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1278 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1185 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1128 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1011 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 951 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 792 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 690 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |