Фото Тарихда бугун: Ривалдо сардорлигидаги юлдузли "Бунёдкор", улкан байроқ ва ажойиб мухлислар
Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.
ОЧЛ-2017 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "A" гуруҳидан жой олган "Локомотив" "Ал Таавон" (С.Арабистони), "Истиқлол" (Эрон) ва "Ал Аҳли" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Ўшанда "темирйўлчилар" гуруҳда бор йўғи 5 очко билан сўнгги ўринни эгаллашган. Тўғри, ўшанда Саудия клуби ҳам гуруҳда 5 очко йиға олган холос. Ҳар иккала жамоада ҳам тўплар нисбати бир хил бўлган 7-12, ўзаро ўйинларда эса устунлик "Ал Таавон" тарафда бўлган. С.Арабистонида ўтган 1-тур беллашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, 5-тур доирасида Тошкентда ўтган тўқнашувда мухлислар 8та гол кўришган - 4:4. Шу тариқа, "Локо" ОЧЛ-2017 билан хайрлашган.
ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичининг 4-турида "темирйўлчилар" ўз майдонларида "Истиқлол"ни қабул қилишган. Афсуски, 87-дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига мезбонлар ғалабани қўлдан чиқаришган.
ОЧЛ, "A" гуруҳи
4-тур, 11.04.2017
Тошкент, "Локомотив" стадиони, 3327 томошабин
"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Эрон) 1:1
Ҳакамлар: Адҳам Муҳаммад Тумаҳ, Аҳмад Моаннас, Исса Маҳмуд, Муҳаммад Ҳасан Маҳмуд (барчаси Иордания)
Голлар: М.Бикмаев 13 - Кавеҳ Ризои 87.
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев (37.Шерзод Файзиев, 79), 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев, 42.Муҳаммад Коне, 77.Диёржон Туропов (29.Қувондиқ Рўзиев, 64), 99.Жалолиддин Машарипов (7.Ньоре Кризо, 86)
Захира: 12.Маъмур Икромов, 22.Муродбек Бобожонов, 18.Тимур Кападзе.
"Истиқлол": 1.Маҳди Раҳмати, 3.Робсон Жануарио, 6.Омид Иброҳими, 9.Кавеҳ Ризои, 14.Фаршид Багери, 17.Али Қурбани (77.Бенҳам Барзай, 82), 18.Милад Закипуркинжи, 21.Воря Ғофури (2.Хусро Хайдари, 63), 28.Саид Карими (11.Жобир Ансари, 57), 88.Фаршид Исмоили, 90.Леандро Падовани.
Огоҳлантиришлар: К.Махарадзе 39, Ш.Файзиев 90+3 - А.Қурбани 19
Ўйинга келган мухлис ва мухлисалар.
Дарвозабон Меҳди Раҳмати яқиндагина "Шахр Ходро" билан "Пахтакор" меҳмони бўлиб 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан юртига қайтганди. Уч йил олдин эса унинг жамоадошлари мағлубиятдан қутулиб қола олишган.
Ҳозир шу таркибдагилардан Нестеров, Зотеев, Бикмаев, Махарадзе ва Туропов ҳамон "Локо"да. Марат ва Кахи 3 йил ичида "Пахтакор" ва "Сўғдиёна"да ўйнаб қайтишди. Игнатий ҳам Саудиянинг "Оҳод" жамоаси таркибида маълум вақт ўйнаб қайтди.
Ўша пайтда "Локомотив"да қоғозда Микляев, амалда эса Йеличич бош мураббий эди.
Алиризо Мансуриан.
Бикмаев Вуриа Ғофурини ортда қолдиришга уринмоқда.
13-дақиқада Жалолиддин Машариповдан ажойиб пас ва ...
Марат Бикмаев ҳисобни очганди.
Ажойиб кадр.
Диёр Туропов.
Икром Алибоев "Локо" таркибида тўп тепган пайтлар.
Бобир Йўлдошев рақибга имкон бермасликка уринмоқда.
Аммо, 87-дақиқада ҳимояда йўл қўйилган хато сабаб форслар ҳисобни тенглаштириб кетишганди.
Эҳҳҳ...
Афсуски, "Локомотив" бир йил олдин (2016 йил) ОЧЛда ўз гуруҳи пешқадами бўлганди. 2017 йилда эса гуруҳни сўнгги поғонада якунлаган.
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1350 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1347 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1200 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1059 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1026 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 780 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 633 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 618 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |