Мураббий бу ҳақда Meta-ratings.kz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"15 март куни биз Қозоғистон чемпионатида сўнгги ўйинимизни ўтказдик, баҳс томошабинларсиз кечди. Икки кундан кейин Қозоғистон президенти мамлакатда тўлиқ карантин эълон қилди. Маҳаллий йигитлар ўз оилалари бағрига кетишди, мен эса жамоамиз легионерлари билан биргаликда Олма-отадаги меҳмонхоналардан бирига жойлашдик ва бу учун клубимиз раҳбарига миннатдорчилик билдираман. Бу ер жуда гўзал шаҳар, мен буни илгари Қозоғистонда ишлаган пайтимда билганман. Бироқ, ҳозирги вазиятда, албатта, унинг гўзаллигини кўра олмаймиз. Биз меҳмонхонадан деярли чиқмаймиз. Бу ерда сиз ҳатто таксига икки киши чиқа олмайсиз, агар дўконга чиқиш заруратингиз бўлса бир ўзингиз, ниқоб таққан ҳолда чиқасиз.
Аввалроқ, Қозоғистон президенти 15 мартдан бир ой муддатли карантин эълон қилганди. Шундан сўнг, Украинага жўнашнинг иложи йўқ эди, чунки барча рейслар бекор қилинди, чегаралар ёпилди.
Карантин қачон тугайди? Буни ҳеч ким билмайди. Ҳозирча ҳеч ким вирус билан боғлиқ вазият якуниний санаси бўйича тахмин қила олмайди. Биз барча карантин талабларига риоя қиламиз ва кутамиз. Ушбу вирусни тўхтатиш учун ўзингизни имкон қадар кўпроқ изоляция қилишингиз керак, деган фикрга қўшиламан. Табиийки, ҳозир футбол ҳақида ўйлаш ғалати бўлар эди. Лекин, шунга қарамасдан футболчиларимизнинг барчаси масофавий топшириқларга асосан, якка тартибда шуғулланишмоқда", - деди Грозний.
Тўхталишдан олдин Қозоғистон чемпионатида иккита тўлиқ тур ўтказилганди. Унга кўра, Қарағанданинг "Шахтёр" жамоаси уч очко тўплаган ҳолда саккизинчи поғонани эгаллаб турибди.
манба: Meta-ratings.kz
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2064 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1767 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1254 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1155 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1041 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 981 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 954 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 759 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 741 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |