"Уфа" Остон Ўрунов ва бошқа легионерларга жавоб бериб юборди
08.04.2020 07:00 Ўқилди: 834
Россиянинг "Уфа" клуби жамоанинг барча легионерларини 30 майга қадар уйларига кетишларига руҳсат берди.
Бу ҳақда клуб бош директори Шамиль Газизов маълум қилди. "Уфа"да ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам тўп тепишидан хабарингиз бор.
"Хорижлик ўйинчиларимиз? Биз уларни 30 майга қадар ўз уйларига кетишга руҳсат бердик. Агар чемпионат июнь ойи охирида қайта бошланса жуда яхши бўларди. Агар легионерлар карантин сабаб қайтиб учиб кела олишмаса, чемпионатни россиялик футболчилар билан тугатиб қўямиз. Ҳеч қиси йўқ", - дея Газизовнинг сўзларини келтирди "Уфа" матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, "Уфа" айни пайтда Россия чемпионатида 22 турдан сўнг 27 очко билан 16 жамоа орасида 9-ўринда бормоқда.
Остон Ўрунов - "Уфа"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси!