Март ойида "Ювентус" акциялари 21,16%га тушиб кетди. Аммо, клубнинг ўйинчилар маошини тушириш борасидаги қарори бу таъсирни сал бўлса ҳам камайтирди.
"Манчестер Юнайтед" ҳам бу борада катта зарар кўрди. "Қизил иблислар"нинг акциялари 11,06%га тушиб кетган.
Бундеслигада Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳам катта муаммоларга дуч келди. "Арилар"нинг акциялари нархи 36,76%га шўнғиди.