Аввалги сўровнома эронлик футболчилар ўртасида ўтказилган бўлиб, бунда "Персеполис" ҳимоячиси Жалол Ҳоссейни ОЧЛда ўйнаш борасида эронликлар афсонаси деб топилганди.
Саудия Арабистони футболчилари ўртасида ўтказилган иккинчи сўровномада фаолиятининг тўлиқ қисмини "Ал Ҳилол"да ўтказган Муҳаммад Ал Шлҳуб бу борада саудияликлар афсонаси деб топилди. Ал Шлҳуб 57% овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Сўровномада жами 42,971 мухлис иштирок этди.
Маълумот учун, Муҳаммад Ал Шлҳуб ОЧЛда 13 мавсумдан бери иштирок этиб келяпти. У 2000 йил 19 ёшида "Ал Ҳилол" билан Осиё клублар чемпионатида зафар қучган. Ўтган мавсум эса ОЧЛда ҳам ғолибликни қўлга киритди.
Ал Шлҳуб ҳозир 39 ёшда, лекин ҳали футболни тугатгани йўқ. У ҳамон жамоа сардори ҳисобланади. Шлҳуб саудиялик футболчилар орасида Осиё чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказган.
Сўровномада иккинчи ўрин Муҳаммад Нурга насиб этди. У 30% овоз тўплади. ОЧЛда 9 мавсумни ўтказган Муҳаммад Нур асосан "Ал Иттиҳод"даги ўйинлари билан ёдда қолган. 2000 йиллардаги "Ал Иттиҳод"нинг "олтин даври" ёдингиздами, ўшанда жамоани Нурсиз тасаввур қилиб бўлмасди. Муҳаммад Нур 2004 йил ўз жамоаси билан ОЧЛ бош совринини қўлга киритган.
Учинчи ўринни "Ал Ҳилол"нинг бошқа бир футболчиси, ҳозирги кунда жамоа етакчиси Салим Ал Довсари эгаллади. У 9% овоз жамғарди. Ал Довсари 8 мавсумдан бери ОЧЛда ўйнаб келяпти. У ўз клубида Салман Фараж, Ёсир Ал Шаҳрани каби футболчилар билан бир қаторда туради. Ал Довсари 2011 йил "Ал Ҳилол"да дебютини ўтказган.
Тўртинчи ўриндаги Носир Ал Шамрони 2% овоз тўплади. ОЧЛда 10 мавсумни ўтказган ушбу ҳужумчи шу пайтгача бир нечта голлар урган. Агар Муҳаммад Ал Шлҳуб билан Муҳаммад Нур фақат битта жамоада ўйнаб ОЧЛда ўзларини кўрсатган деб ҳисобласак, Носир Ал Шамрони бир қатор клубларда майдонга тушган.
Ал Шамрони ОЧЛда илк бор 2006 йил "Ал Шабаб" сафида майдонга тушган. Шундан сўнг "Ал Ҳилол"да ўйнаган. Бир муддат "Ал Айн" сафида фоалият олиб борган ҳужумчи охирги йилларда "Ал Иттиҳод" билан халқаро учрашувларда иштирок этяпти.
Ва ниҳоят мазкур сўровномада Сауд Карири 1% овоз билан охирги бўлди. Карири ОЧЛда 11 мавсумни ўтказган. Албатта, у гол урадиган футболчи эмасди, лекин майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарарди. Ўз пайтида Саудия Арабистони терма жамоаси сардори бўлган Сауд Карири 2004 йил "Ал Иттиҳод" сафида ОЧЛда илк бор майдонга тушган. Ушбу ярим ҳимоячи ОЧЛ финалларида 4 бор майдонга тушган (2004, 2005, 2009, 2014) ягона футболчи ҳисобланади.
Сўровнома натижалари:
26.04.2024 07:25 Ўқилди 3243 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1719 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 1473 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 1173 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
29.04.2024 07:50 Ўқилди 774 Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда майдонга тушади |
25.04.2024 10:50 Ўқилди 561 «Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди |
29.04.2024 00:25 Ўқилди 480 ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди! |
25.04.2024 00:50 Ўқилди 468 Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди |
26.04.2024 20:25 Ўқилди 381 Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция) |
30.04.2024 16:00 Ўқилди 339 Месси МЛСда соврин ютди |