Осиё Кубоги-2027га мезбонлик қилиш учун таклифлар муддати узайтирилди
02.04.2020 11:42 Ўқилди: 807
2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилишни истаган давлатлар учун ариза муддатлари узайтирилди.
Куала Лумпур: Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) аъзо мамлакатлар учун 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун "таклифлар" топшириш муддатини 2020 йилнинг 31 мартидан 2020 йилнинг 30 июнгача узайтириш бўйича қарор қабул қилди.
Ушбу қарорга COVID-19 пандемиясини ҳисобга олган ҳолда келинди. Қарор глобал муаммолар сабаб аъзо ассоциацияларга ўз ички жараёнларини ҳал қилиш учун вақт беради.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги Осиё Кубогига Хитой мезбонлик қилади.