Ларо Сетьен қуйи дивизион жамоаси “Сант-Андреу” сафида ҳаракат қилади.
“Неймарни энг яхши деб биламан. Шунинг учун, “Барселона”га Неймар, илтимос”, дея фикр билдирган Ларо.
28 ёшли бразилиялик форвард жорий мавсум Франция чемпионатида 15 ўйинда қатнашиб, 13+6 натижага эришди.