Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Шанхай СИПГ" футболчиси Одил Аҳмедов ҳозир Шанхайда.
Бизга маълум бўлишича, терма жамоамиз сардори Хитойда чегаралар ёпилишидан олдин Шанхайга бориб улгурган. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
Эслатиб ўтамиз, шанхайликларнинг бразилиялик ўйинчилари Халк Оскар пайшанба куни соат 23:49да, яъни Хитой чет элликлар учун ўз чегараларини ёпишидан 11 дақиқа олдин Хитойга етиб боришгани ва 14 кунлик карантинга жойлаштирилгани ҳақида маълумот берган эдик.