Ҳар бир ўйинда 4та савол берилади. Ўша жамоалар тўқнашуви ўртасидаги ўйинлардан келиб чиқиб 2та савол, хориж ва Ўзбекистон терма жамоаларига оид 2та савол бўлади.
Қоида: Савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Вилоятларда интернет тезлиги пастлиги ёки ўчиб қолишини инобатга олсак иккинчи жавоб ўртасидаги фарқ 1 дақиқани ташкил қилиши мумкин. Яъни масалан "Андижон" мухлиси 17:45да жавоб берса, "Сурхон" мухлисининг 17:46даги жавоби қабул қилинади.
Агар сиз "Насаф" мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию "Навбаҳор" мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Ўйин" соат 17:45да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
1-савол: Ўтган йил Қаршида гол урган футболчи ҳозир қайси клубда ўйнамоқда? Тўғри жавоб: "Сурхон". Иккала жамоа мухлислари бир дақиқа ичида жавоб беришди.
2-савол: 2019 йил Наманганда ўтган ўзаро баҳсни қайси ҳакам бошқариб борган эди? Тўғри жавоб: Ҳасан Рўзиев (Bobur7777 (Навбаҳор мухлиси) биринчи тўғри жавоб берди
3-савол: 2006 йил Олий лигада қайси жамоа энг охирги ўринни эгаллаган? Тўғри жавоб: "Хоразм". Иккала жамоа мухлислари бир дақиқа ичида жавоб беришди.
4-савол: Андрей Канчельскис Италиянинг қайси клубида ўйнаган? Тўғри жавоб: "Фиорентина". Иккала жамоа мухлислари бир сония !!! ичида жавоб беришди.
Ўйин тугади: "Насаф" - "Навбаҳор" 3:4
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1389 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1350 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1062 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1029 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 813 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 783 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 777 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 633 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 618 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |
19.04.2024 07:50 Ўқилди 522 «Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди |