Бразилия матбуоти камтарингина "Петролина" жамоаси 19 ёшли футболчиси Глейссоннинг тарихини Сан-Паулу кубогидан олдин билиб олишди. Тўғри, унинг жамоаси барча ўйинларда мағлуб бўлди, бироқ Глейссон мухлисларнинг ёдида қолиб кетди. Ҳа, унинг ёшида барча футболчилар асосий таркибни, катта-катта орзулар қилиши табиий. "У жамоага содиқ йигит, ҳар бир машғулотда бор кучини бериб ишлайди. Ишонаман, у яқин йиллар ичида катта клубда ўйнайди", - деди унинг мураббийи Хигор Сезар.
Ҳақиқатдан ҳам Глейссон жуда меҳнаткаш. Ҳар куни тонг саҳар 5да туради ва дадаси ҳамда тоғасига дала меҳнатида ёрдамлашади. Умумий ҳисоблаганда Глейссон кунига 2000та кокос териб олади ва уни тозалаш учун кунига 40 реал (8 евро, 70 минг сўмга яқин) маош олади. Бу пулларни асосан у уйга ва ажрашган ота-онасига ишлатади. Онаси 3 болани тарбиялайди. "Бу ердаги иш оғир. Елкамда кокосли сумка. Отам, тоғам ва оиламга ёрдам бериш учун бу жойга келаман".
Ишини тугатганидан кейин Глейссон 12 километрни босиб ўтиб, машғулотга боради. Нима 12 километр ҳеч нима эмас, 10 дақиқалик йўл-ку, дейишингиз мумкин. Аммо у пул камлигидан автобусга ҳам ўтирмайди ва 30 градус иссиқда стадионга югуриб кетади.
Унинг отаси ҳам бир вақтлар футболчи бўлишни истаган, аммо ёшлигида қаттиқ жароҳат олганди. Шу боисдан у бутун умрини кокос йиғиш билан ўтказди. Глейссоннинг онаси эса узумзорда ишлайди. Оғир ҳаётни бола ўзгартиришни истайди: "Футболчи бўлишни ва оиламга ажойиб ҳаёт тақдим қилишни истайман. Мен барчани мана шу даладан олиб чиқиб кетаман".
Унинг ўйинларини кўрган Каземиро анчагина роҳатланган: "У юракдан ўйнамоқда. Бугун Зидан "Реал"нинг асосий футболчиси бўла олишини айтди".
Каземиро Глейсоннинг тарихини билиб олди ва унга видео мурожаат орқали ўз имзоси туширилган "Реал"нинг либосини жўнатди: "12, 15 ёки 20 километрни босиб ўтишингдан қатъи назар, орзуларинг сари интил!", - деди Каземиро ёш бразилияликка.
Глейссон буни кўриб кўзларидаги ёшини тия олмади.
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Дани Алвес ҳам Глейссон каби Бразилиянинг Шимоли-Шарқий қисмида катта бўлган. У ҳам Глейссонга ўз имзоси бор либосини жўнатди: "Ўз ишини яхши кўрадиган инсонларни кўриш - менга фахр беради. Буни билишингни истайман. Биз Шимоли-Шарқий ҳудуд учун ўрнакмиз".
Миржалол Норматов таржимаси
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1563 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1461 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1167 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 981 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 909 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 855 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 651 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 648 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 564 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |