Испаниялик ярим ҳимоячи фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
"Bild" нашри хабарига кўра, "Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинес тез орада клубни тарк этади. 31 ёшли футболчи мюнхенликлар таркибида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди, аммо жамоа устози унга "Бавария"га ортиқ керак эмаслигини тушунтирган.
Хабар қилинишича, Хави Мартинесга даъвогарлик қилаётган "Милан" клуби раҳбарияти ёзда хавбек учун 15 миллион евро тўлашга тайёр.