Бразилиялик ярим ҳимоячи ҳозирда ижара асосида Мюнхеннинг "Бавария" жамоасида ўйнамоқда.
Хабарларга кўра, "қизил иблислар" футболчининг нархи ва трансфери борасида каталонияликлар билан алоқага чиққан.
Мюнхенликлар бугунги кунда Филиппе Коутиньони харид қилишни режалаштиришмаяпти, "кўк-анорранглилар" эса уни сотишмоқчи.
Коутиньо жорий мавсум барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 9та ассист қайд этди.