Diario Sport хабарига кўра, агар футболчи Испания чемпионатига ўтишни маъқул кўрса, у “Реал”ни эмас, “Барселона”ни танлайди. Аммо каталонияликлар футболчининг АПЛга кўчиб ўтишидан хавотирда.
“Манчестер Сити” ва “Челси” футболчининг трансфери борасида Италия клубига таклиф жўнатишга тайёр туришибди. Аммо “Барселона” вакиллари футболчи уларнинг жамоасига келишига ишонишмоқда.
“Барселона” президенти Жозе Бартомеунинг фикрича, жамоа ҳужум чизиғига юлдуз футболчи керак. Клуб Лаутаро ва ПСЖ ҳужумчиси Неймарга қизиқиш билдирмоқда.
Айни пайтда Лаутаронинг трансфери “Барселона” учун Неймарникига қараганда муҳимроқ. Ҳар иккала футболчини сотиб олиш учун клубда маблағ етарли эмас. Аргентиналик футболчининг клубга ўтиш эҳтимоли юқорилиги шундаки, унинг трансфери борасидаги музокара Неймарникига қараганда енгилроқ кечиши аниқ.
Мартинес билан музокаралар бир неча ойдан буён давом этмоқда. Лаутаро фаолиятидаги навбатдаги қадамни ташлаш ниятида ва у Италияни тарк этмоқчи. У “Барселона”да Месси билан тўп тепиш ниятида.
Масаланинг молиявий томонини томонлар ҳали муҳокама қилишгани йўқ. Коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар вазиятни бироз секинлаштирди. Лаутаро Каталония клубидан статуси учун мос таклиф кутаётгани аниқ. Маълум бўлишича, март ойида музокаралар борасида томонлар бир тўхтамга келиши кутилаётганди. Аммо коронавирус вазиятни ўзгартириб юборди.
Лаутаронинг вакиллари “Сити” ва “Челси” билан ҳам гаплашиб олишган. “Барселона” ҳам бундан хабардор. Аммо футболчининг мақсади Премьер лигада тўп тепиш эмас.
“Интер” ҳам футболчининг қарорига ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда. Аммо унинг товон пули 15 июлга қадар 111 миллион евродан кам бўлмайди.
“Барселона” томонининг фикрича футболчининг товон пули катта маблағ ва каталонияликлар Видални “Интер”га таклиф этиб, Лаутаронинг товон пулини камайтириш ниятидалар.
Жорий мавсумда Лаутаро Мартинес “Интер” сафида 22 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1149 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 936 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 816 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 801 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 729 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 720 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 585 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 543 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 522 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 450 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |