Даниэле Ругани - "Ювентус" футболчиси. 25 ёшли футболчи Италия терма жамоасида ҳам ўйнайди. Асосан захирада қолиб кетадиган футболчи коронавирусга чалинган илк футболчилардан бири бўлди ва "Ювентус"нинг ўйинлари шу билан тўхтади. Дарҳақиқат, айнан Криштиану Роналду ҳам шеригида коронавирус аниқлангани сабаб Туринга қайтиб келмади.
Евангелос Маринакис - "Олимпиакос" (Греция) президенти. Ушбу бошқарувчи коронавирусни юқтириб олгандан сўнг Европа Лигаси доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйин учун Лондонга борди ва у ерда ҳам ўзи билмаган ҳолда кассаликни бошқаларга юқтиргани тахмин қилинмоқда.
Микель Артета - "Арсенал" бош мураббийи. Испаниялик мутахассисга бу касалликни айнан юқорида тилга олганимиз, яъни "Олимпиакос" хўжайини Евангелос Маринакис юқтиргани тахмин қилинмоқда.
Каллум Хадсон-Одои - "Челси" футболчиси (футболчининг ўзи тузалгани ҳақида хабар берди). Афсуски, "Челси"нинг янги етакчисига айланиб бораётган 19 ёшли футболчида ҳам бу касаллик аниқланди.
Элиаким Мангаля ва Эсекиэль Гарай - "Валенсия" футболчилари. "Кўршапалаклар" таркибида дастлаб Гарайда коронавирус аниқланди ва у бу ҳақда ўзининг "Instagram" саҳифаси орқали оммага маълум қилди. Шундан сўнг, клубдаги барча шахслар карантинга олинди ва бир неча футболчиларнинг ташҳислари ҳам ижобий чиқди, жумладан "Сити" собиқ футболчиси Элиаким Мангаляда ҳам касаллик аниқланди. Юқоридаги расмда Гарай билан бирга унинг рафиқаси. Ҳа, бу расм кўп нарсадан далолат беради.
Маноло Габбьядини - "Сампдория". Бундан олдинги мавсумни АПЛда, аниқроғи "Саутгемптон"да ўтказган футболчи ҳозирда "Сампдория" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳужумчида дастлаб тана ҳарорати кўтарилган. Айнан Манолода ушбу касаллик аниқлангандан сўнг клубдаги бошқалар ҳам текширилди ва бир неча ўйинчиларда ҳам ушбу касаллик борлиги аниқланди.
Аҳмад Тоҳири - Эрон футзал терма жамоаси спорт директори (вафот этди). Эрон футзал терма жамоасининг спорт директори Аҳмад Тоҳири ҳаётдан кўз юмди. Мутахассис коронавирус инфекцияси билан зарарланганди. Маълум бўлишича, 4 ой аввал Тоҳирининг бош миясида оғир жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бунинг натижасида унинг иммун тизими кучсизланган ва вирусга қаршилик кўрсата олмаган.
Франциско Гарсия - "Атлетико Портада Альта" (Малага) футболчиси ва мураббийи (вафот этди). У футболчиликдан ташқари, ўсмирлар жамоасини ҳам шуғуллантирарди. Гарсия 15 мартда вафот этди. Унинг онкологик касаллик билан боғлиқ муаммолари бўлган ва унга коронавирус шу йўл билан юққан.
Афсуски, юқоридаги инсонлардан ташқари яна бир неча "миллионлар ўйини" шахслари ҳам ушбу касалликка чалинган, аммо ҳаммаси тезда ортда қолади ва футбол ўйинларидан баҳра олишни давом эттирамиз.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2151 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1338 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1317 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1023 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 777 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |