Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси ўйини бекор қилинди
16.03.2020 08:21 Ўқилди: 1086
Барчасига коронавирус сабабчи.
31 март куни Тошкентда ўтиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтмайди. Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.
Хабарга кўра, ЎФА ушбу ўйинни коронавирус хавфи туфайли бекор қилишга қарор қилди.
Аслида 31 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яман билан ўйнаши керак эди.