Тошкентда ОФКнинг Аёллар футболи кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтади
27.03.2019 13:00 Ўқилди: 1212
Ўзбекистон футбол ассоциацияси жорий йилнинг 29 март куни Тошкентда ОФКнинг Аёллар футболи кунига бағишланган фестивал ташкил қилади. Фестивалда Тошкентнинг барча туманларидан ташриф буюрган 8-10 ёшдаги 200 нафар қизлар иштирок этишади.
Фестивал 10:00да бошланади. Тадбирни ташкил қилишдан асосий мақсад болалар футболини ривожлантириш, футболни оммавийлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.