ЦСКА мактабида шуғулланган, кейинчалик ўз бахтини “Спартак“да топган Россия афсонаси Собиқ Иттифоқ чемпионати тугашига 4та тур қолганида ҳеч қандай шубҳаси қолмаганди, ҳисобдаги сўнгги чемпионатда ғалаба қозонишига. Ўшанда у ЦСКАнинг асосий таркибида тўп тепаётган ёшликдаги дўстлари билан терма жамоа базасида кўришади. Бу ҳақда “По прозвищу Царь“ китобида шундай ёзилади:
“Торпедо“ (Москва)ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Кетидан ЦСКАни, ягона голни жарима зарбасидан мен урдим ва биз армиячиларга етиб олдик. Лекин якунда чемпионлик ЦСКАга насиб этди. Бу чемпионат бўйича шубҳам бор. Сизларда иккита оғир ўйин бор, бири Тошкентда, иккинчиси Помирда.
Биз бу икки ўйин қийин бўлишини билардик, аммо ғалаба қозонишга ишончимиз комил эди. Шунда улар кулиб жавоб бердилар?
- Йўқ, Сизлар у ерда очко йўқотасизлар.
- Сизларда ҳам қийин ўйинлар бор.
- Биз учун хавотир олманг, нечта тур қолди, 7та! Демак, еттини иккига кўпайтирамиз, 14! Майли, 12 очко бизда.
- Қандай қилиб?
- Мана кўрасан!
Бу воқеани ҳозиргача эслайман. Нимадир бўлган ўша чемпионатда. Ҳақиқатдан ҳам Тошкентда биз мағлубиятга учрадик, Помирда эса дуранг. Якунда ЦСКА чемпион бўлди!
Бу, кейинчалик “Сельта“ афсонасига айланган Александр Мостовойнинг ҳикояси эди. Тарих учун эсладим. Ўша ўйинда таркиблар қуйидагича кўриниш олган эди:
Ўйин қайдномаси қуйидаги кўринишда бўлган.
Учрашув видеосини томоша қилинг
“Пахтакор“ Марказий стадиони, 30 000 томошабин.
"Пахтакор" - "Спартак" 1:0
Гол: Андрей Пятницкий (24).
“Пахтакор“: Юрий Перескоков, Руслан Узоқов, Геннадий Денисов, Сергей Бондаренко, Нўмон Ҳасанов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Мурод Алиев, 88), Миржалол Қосимов, Илҳом Шарипов, Андрей Пятницкий, Олег Синелобов, Игорь Шквирин (Шуҳрат Мақсудов, 79).
“Спартак“: Станислав Черчесов, Дмитрий Хлестов, Евгений Бушманов (Дмитрий Ананко, 12), Дмитрий Попов, Андрей Мох, Андрей Иванов, Геннадий Перепаденко, Валерий Карпин, Александр Мостовой, Федор Черенков (Игорь Козлов, 46), Дмитрий Радченко.
Учрашувнинг 24-дақиқасида Пятницкий дарвозабондан бошланган олтинчи пасни голга айлантирганди. Бу ўйин “Пахтакор“ учун жуда муҳим бўлиб, фақат ғалабагина жамоани олий лигада олиб қолиши мумкин эди. “Спартак“ни эса аксинча, бу ўйин чемпионликдан маҳрум қилган. Помирда ҳам жамоа муҳим 1 очкони йўқотган.
Ўша куни стадионга ташриф буюрган 30 000 нафарга яқин мухлис, бошларидаги газеталардан ясалган қалпоқчаларни ёқиб байрам қилишган. Стадион бир неча дақиқа лава қайнаган қозонга ўхшаган. Бу ҳақда жамоа мухлиси Фахриддин Исамуҳамедов қуйидагича хотирлайди:
- Ооо, жуда даҳшатли вазият эди. Ўйиндаги ғалабадан сармаст бўлган мухлислар, бутун стадиондаги газеталар ёқилган эди. Лекин бу ўйиндаги ажиотажни бошқа кўрмадим.
“Бу мен майдонга тушган биринчи ўйин эди. Буни қарангки, 2019 йил “Спартак“ матбуот котибининг таклифига кўра Москвада бўлдим ва клуб структураси билан танишдим. Яқинда улар менга “Пахтакор“ билан ўйин ташкил қилиш мумкинлиги ҳақида айтишди ва шартларни айтишди. Мен ўз навбатида буни “Пахтакор“га етказдим, шу билан ўйин ташкил бўлиб кетди“, — дейди сайтимизнинг асосчиларидан бири Гайрат Хасбиулин.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2031 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1743 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1314 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1215 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1140 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1026 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 963 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 795 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 708 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 699 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |