Дортмунд клуби Бундеслига 22-турида “Айнтрахт Ф”га жавобсиз 4 та гол урди. Голлардан бирига Эрлинг Холанд муаллифлик қилди. 19 ёшли ҳужумчи Бундеслигадаги дастлабки 5 та ўйинида 8 та гол урди. Бундай натижасини аввал бирор футболчи қайд эта олмаган.
Холанд “Боруссия”га келгандан бери 6 та расмий ўйин ўтказиб, жами 9 та гол урди.