Инглиз клуби четлатишдан ташқари 30 миллион евро эвазига жаримага ҳам тортилади, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
Шу тариқа “Манчестер Сити” Европанинг 2020/2021 ва 2021/2022 йилги халқаро мусобақаларида иштирок этолмайди.
Хабарларга кўра, “шаҳарликлар” 2012 йилдан 2016 йилга қадар бўлга даврда молиявий фэйр плэй қоидаларини қўпол равишда бузган. Гап ҳомийлик шартномаларидаги қаллобликлар ҳақида кетмоқда.