Бу футболчи учун миллий терма жамоа сафидаги 30-ўйини бўлди. Шу тариқа Мбаппе бу натижага 20 ёш, 3 ойлигида эришди. Аввалги рекорд эса Карим Бенземага тегишли эди. Карим терма жамоа сафидаги 30 та ўйинни 22 ёш, 9 ойлик бўлган вақтда ўтказишга улгурганди.
Мбаппе Франция терма жамоасида 2017 йил 18 ёш, 95 кунлигида дебют қилганди. Бу эса терма жамоа тарихидаги иккинчи кўрсаткич ҳисобланади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали