Сайтимиз мухбири мазкур мусобақада иштирок этаётган Қирғизистоннинг "Ўш-Академия" жамоаси бош мураббийи Нодирбек Мамадалиев билан интервью ташкил этди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.
"Ўш-Академия" асосан ёш футболчилардан иборат. Жамоамиз таркибида 2002 2003-йилда туғилган футболчилар ҳаракат қилишади. Биласизми, бу йигитлар Қирғизистон чемпионатида ўз ёш тоифалари бўйича биринчилардан ҳисобланишади.
Жамоани "Ҳоким кубоги" мусобақасига жалб этишдан мақсад кучли клубларга қарши ўйнаб, тажриба тўплашдан иборат.
Мусобақа қиш фаслига бўлишига қарамасдан яхши ташкил этилмоқда. Футбол учрашувлари сунъий майдонларда эмас, ҳақиқий майсага эга бўлган ўйингоҳларда ўтказилмоқда.
Турнирдаги илк ўйинимизни "Қўқон-1912" ёшларига қарши ўтказдик. Рақиб жамоа бош мураббийи ҳам ҳар икки жамоа тенг ўйин бўлганлигини айтиб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнадик, сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлдик.
Иккинчи ўйинимиз "Фаровон" жамоасига қарши бўлди. Учрашувни яхши бошладик, биринчи бўлиб гол киритдик. Кейинчалик "Фаровон" жамоаси тажрибага таянган холда ўйинини кучайтирди ва икки бор дарвозамизни ишғол қилди. Ўйин сўнгида бизда қулай имконият юзага келганди, афсус пенальтини голга айлантира олмадик. Шунга қарамай ҳар икки жамоа мураббийларини ғалаба билан табриклайман.
"Ҳоким кубоги" мусобақасидаги учинчи ўйинимизни Суперлига вакили "Андижон" жамоасига қарши ўтказдик. Учрашув бошида футболчиларимиз кучли рақибга қарши бир оз ҳаяжонланишди. Шунинг эвазига голлар ўтказиб юбордик. Беллашувнинг иккинчи бўлимида жамоамиз аъзолари ўйинга мослашишди ва рақиб дарвозасига гол киритишни уддасидан чиқдик. Умуман олганда бу ўйин бизга катта тажриба мактаби бўлди.
Шу ўринда "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяковга миннатдорчилик билдирган бўлардим. Сабаби тажрибали мураббий ўйиндан олдин ва якунда мен билан билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Мен каби ёш мураббийларга Александр Хомяковнинг тавсиялари келгусида асқотиши табиий.
Қирғизистон чемпионати ва Ўзбекистон чемпионати даражаси фарқ қилади. Миллий терма жамоа ёки ёшлар жамоалари нуқтаъи назаридан ҳам фарқ бор албатта, буни натижаларнинг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Ҳозирги кунда Қирғизистонда футболга бўлган эътибор кучайтирилмоқда. Насиб бўлса, келажакда Қирғизистон чемпионатида кучли ва рақобатбардош жамоалар сони янада кўпаяди.
"Ўш-Академия" жамоаси олдида айнан мана шу футболчиларни янада шакллантириб, келажакда Қирғизистон чемпионатининг Олий лигасига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Яна бир бор таъкидлайман, Фарғонада ўтказилаётган "Ҳоким кубоги" мусобақаси жамоамиз футболчиларига катта тажриба мактаби бўлмоқда.
Мусобақа ташкилотчиларига, Фарғона вилояти ҳокимига миннатдорчилик билдираман- дейди Нодирбек Мамадалиев.
Бекзод Толибов ёзиб олди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2139 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1830 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1326 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1236 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1182 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1053 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1017 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 768 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |