Келишув мавсум сўнггига қадар амалда бўлади, дея хабар бермоқда “шаҳарликлар” матбуот хизмати.
Анхельино “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини футболчи ижара асосида “Нью-Йорк Сити”, “Жироне”, “Мальорка” жамоаларида ўтказган. Испаниялик футболчи 2018/19 йилги мавсумда ПСВда тўп тепди. 2019 йилнинг ёзида “шаҳарликлар” Эйндховен клубига 12 миллион евро тўлаб, футболчини ўз ихтиёрларига қайтаришди.