“Барселона“ Виллиан бўйича “Челси” билан музокараларни бошлади
30.01.2020 08:42 Ўқилди: 765
Бразилиялик фаолиятини Каталонияда давом эттириши мумкин.
“Барселона” Виллианни ўз сафига қўшиб олиш учун “Челси”га расмий таклиф билан чиққани айтилмоқда. Қайд этилишича, томонлар айни дамда музокарлар олиб бормоқда. Аввалроқ Виллианга “Ювентус”нинг даъвогарлиги таъкидланганди.
Жорий мавсум Виллиан “Челси” сафида 30 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.