"Mirror" хабарига кўра, "Валенсия" клуби рабарияти 31 ёшли аргентиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Испан клуби тез орада Отамендининг эҳтимолий трансфери борасида музокараларни бошламоқчи. Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи 2014/2015 йилги мавсумда "кўршапалаклар" жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.
У АПЛнинг жорий мавсумида 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.