“Челси” устози “Арсенал”га қарши баҳсдан (2:2) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
“Хафаман, боиси биз ғалаба қозонишни истаган эдик. Биз ўта ёмон ҳимояландик ва рақибга иккита голни совға қилдик. Айрим футболчилар ўз вазифаларини керакли даражада бажара олмади. Бундай ҳолатларда эса сиз очко йўқотасиз. Биз 3 ёки 4 та гол уришимиз мумкин эди. Вазиятлар кўп бўлди. Ҳужумларни якунлашда тажовузкор бўлишимиз керак эди. Тўртинчи ўринда бўлишимиздан хурсандман, бироқ ҳозиргидан кўра очколаримиз кўпроқ бўлиши керак”, — дейди Фрэнк Лэмпард.