Менди: "Сити" "Реал"га қарши ўйинга бошқача тайёрланади"
19.01.2020 17:21 Ўқилди: 759
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамен Менди ЕЧЛ плей-офф доирасида "Реал"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Бу бошқача ўйин бўлади. ЕЧЛ - катта баҳс.
Албатта, барча ўйинлар муҳим. Бироқ бу учрашувни бутун дунё кўриши табиий. Демак, рухий томондан ёниш керак. Учрашув атмосфераси ҳам анчагина қайноқ бўлади", - деди Менди.
"Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги илк ўйин 26 февраль куни "Сантяьго Бернабеу"да ўтказилади.