Марсело ва Варан "Реал" таркибидаги юбилей ўйинларини ўтказишди
19.01.2020 16:21 Ўқилди: 831
"Реал" ҳимоячилари Марсело ва Рафаэль Варан ЛаЛига доирасида "Севилья"га қарши ўйинда жамоа таркибидаги юбилей ўйинларини ўтказишди.
Бразилиялик ҳимоячи учун "Севилья"га қарши ўйин "Реал" таркибидаги 350-баҳс бўлди. 14 мавсум давомида Марсело "Реал" таркибида 243 ўйинда ғалабага эришди ва 25 гол урди.
Варан эса кеча "Реал"да барча турнирлардаги 300-учрашувида қатнашди. 9 мавсум давомида у жамоаси билан 201 ўйинда ғалаба қозонди ва 14 гол урди.