Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз Туркманистонда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда. Футзалчиларимиз машғулотларни кунига икки маҳалдан "Ўзбекистон" спорт мажмуасида олиб бормоқда. Йиғин 19 январга қадар давом эттирилади ва шундан сўнг жамоа Бокуга учиб кетади. У ерда 4 кунлик йиғин ва 21 ҳамда 23 январь саналарида Озарбайжон миллий терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.
Футзал. Ўзбекистон МТЖ Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади
Терма жамоанинг йиғинига таклиф этилган 20 нафар футзалчидан икки нафари сафдан чиққан. Терма жамоа шифокори Расул Даяновнинг сўзларига кўра, Артур Юнусовга жароҳати борлиги сабаб жавоб берилган. У Бокуга бормайди. Бундан ташқари, терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири Даврон Чориев ўнг оёғидан олган жароҳати сабаб индивидуал тарзда шуғулланмоқда. У ҳам Озарбайжонга қарши учрашувларда иштирок эта олмайди. Мураббийлар Чориевнинг жароҳати тер орада тузалишига ва февралга қадар машғулотларга қайтишига умид қилишмоқда.
Даврон Чориевнинг ўнг оёқ суяги дарс кетган.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган ўйинчилар:
Дарвозабонлар:
1. Рустам Умаров (АГМК)
2. Клим Тюгаев ("Локомотив")
3. Равшан Элибоев ("Пахтакор")
4. Аббос Элмуродов ("Локомотив")
Ўйинчилар:
5. Анасхон Раҳматов (АГМК)
6. Ихтиёр Ропиев (АГМК)
7. Машраб Одилов (АГМК)
8. Илҳом Ҳамроев (АГМК)
9. Ҳусниддин Нишонов (АГМК)
10. Дилшод Раҳматов (АГМК)
11. Даврон Чориев ("Пахтакор")
12. Акбар Усмонов (АГМК)
13. Суннатилла Жўраев ("Насаф")
14. Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ")
15. Жавлон Аноров ("Максам-Чирчиқ")
16. Равшан Исматуллаев ("Сўғдиёна")
17. Хушнур Эркинов ("Сўғдиёна")
18. Абдулла Солихов ("Локомотив")
19. Шаҳзод Садиев ("Динамо")
20. Дилмурод Шавкатов ("Пахтакор")
Терма жамоа ихтиёрини тарк этган Артур Юнусов ўрнига ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган "Нафис" тарбияланувчиси Равшан Исматуллаев чақирилган. Терма жамоанинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ
Артур Юнусов ўрнига чақирилган Равшан Исматуллаев (ўнгда).
"Пахтакор" дарвозабони Равшан Элибоев.
АГМК футзалчиси Машраб Одилов.
"Насаф" аъзоси Суннатилла Жўраев.
Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши футзалчиси - Акбар Усмонов.
2016 йил бизни Осиё чемпионати финалига олиб чиқишда катта ҳисса дарвозабон Клим Тюгаев.
Ўзбек футзалининг икки афсонаси Баҳодир Аҳмедов ҳамда Рустам Умаров.
Терма жамоанинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1116 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 921 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 801 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 783 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 726 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 705 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 582 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 531 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 510 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |