Ёш футболчилар билан ишлашда ўрнак кўрсатиб келаётган мураббийлар Рўзиқул Бердиев ва Асрор Алиқулов “C” гуруҳидан ўрин олган 3-тур баҳси олдидан ўйин ҳақидаги фикрларини ва тахминларини Қашқадарёдаги муҳбиримиз Номоз Чориевга маълум қилишди.
"Бу ўйин бизникилар учун муҳим ҳисобланади. Жанублик корейсларни мағлуб этиш ёки улардан очко тортиб олиш уддаласа бўладиган вазифа. Ҳар бир футболчи асосий таркибда ўйнашга лойиқ деб уйлайман. Агарда йигитлар ўзини 100% ўйинини кўрсата олишса уч очколи бўлишимиз тайин. Йигитларимиздан фақат ғалаба кутаман. Тахминим бўйича якуний ҳисоб Ўзбекистон фойдасига 2:1 кўринишини олади”, - дейди Рўзиқул Бердиев "Насаф" бош мураббийи.
Асрор Алиқулов эса ушбу қарама қаршиликда дуранг натижа қайд этилиши ҳақиқатга яқин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Гуруҳимизда голлар кўп бўлмаяпти. Ўзбекистон - Жанубий Корея баҳсида йирик ҳисоб қайд этилмаса керак. Корейс ёшларига қарши ҳужумкор футбол намойиш этишимиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Футболчиларимизнинг гуруҳдан чиқиши учун бир очконинг ўзи кифоя қилади. Менимча учрашувда 1:1 ҳисоби билан тугаса керак. Йигитларимизга омад тилайман. Зеро шукуҳи халқимиз олимпиячиларимиз учун зангори экрандан кўз узишмайди", - дейди "Машъал" бош мураббий Асрор Алиқулов.
Номоз Чориев тайёрлади
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2418 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1524 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1407 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1140 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 948 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 852 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 720 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 708 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 621 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 594 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |