ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель "Интер"дан ижарага олинган ҳужумчи Мауро Икардининг ўйинлари ҳақида гапирди.
"Икардининг ўйинларидан қувончга тўляпман. У билан шу ерга келганда танишдим. У жуда ҳам умидли, ажойиб, ажойиб профессионал! У тактикани тўғри тушунмоқда, ҳимояга ҳам улгуради ва ҳужумда жуда эффектив ўйнайди.
Унинг бажараётган вазифалари ва масъулиятни ҳис қилиши жамоадагиларга ҳам маъқул келмоқда. Бироқ ҳозирда уни сотиб олиш борасида гапирмоқчи эмасман", - деди Тухель.