U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Хитой - Ўзбекистон учрашуви бошланишига оз қолмоқда.
Бугун сайтимизнинг телеграм каналига ушбу ўйинга аталган сўровномани жойлаштирган эдик. Ҳозирга қадар ушбу сўровномада 8500дан зиёд ўқувчи иштирок этди.
77 фоиз ўқувчи бугун Ўзбекистон ғалаба қозонади деб овоз берди. 11 фоиз ўқувчи иккинчи турда ҳам олимпиячиларимиз дуранг қайд этади деб ҳисоблаган. 12 фоиз ўқувчи эса бугун Хитой ғалаба қозонади деб ўйламоқда.