"Ливерпуль"нинг бир йўла 7 футболчиси "Тоттенхэм"га қарши учрашувда қатнашмаслиги мумкин
10.01.2020 22:00 Ўқилди: 1029
АПЛнинг 22-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан олдин "Ливерпуль"да кадрлар муаммоси бор.
"Express" хабарига кўра, ушбу учрашувни Жоэль Матип, Деян Ловрен, Натаниэль Клайн, Фабиньо, Жеймс Милнер, Наби Кейта ва Жердан Шакири каби футболчилар ўтказиб юбориши мумкин. Бир неча футболчиларнинг кичик жароҳати бўлса, айрим ўйинчилар айни дамда лазаретда бўлиб турибди.